Архитектуравий лойиҳалашнинг ижтимоий асослари

Архитектура бу инсон фаолиятининг аксидир; у инсон туфайли яратилган, ривожланган ва мавжуд. Шу билан бирга, инсон ўзи яшаётган жамиятнинг бир қисмидир. Шундай қилиб, архитектура ва жамиятнинг ижтимоий ташкилоти ўртасидаги муносабатлар ва ўзаро боғлиқлик мавжуд. Архитектура – бу ижтимоий хаёт ва онгнинг маҳсули ва аксидир, бу эса ўз навбатида жамият ҳаётининг бир-бири билан чамбарчас боғлиқ моддий ва маънавий томонларини ифодалайди. Муайян тарихий даврларда юз берадиган ҳар қандай ижтимоий ўзгаришлар, режалаштириш, меъморий ва фазовий ташкил этишга ва умуман, меъморчиликнинг бадиий қиёфасига таъсир қилади.

Энг кенг тарқалган «архитектура тури» – бу турар жой унинг тузилиши одамларнинг ҳаётий жараёнларини таъминлаш вазифалари билан белгиланади. Уй бу нафақат ҳаётнинг моддий қобиғи, балки унинг маънавий муҳити, инсоннинг ўзи ва ўз даври ҳақидаги моддий тасаввуридир. Бошқача қилиб айтганда, бу ҳаёт даражаси, услуб ва ҳақиқатга бўлган муносабат. Турар жой архитектурасининг дизайни ижтимоий-фазовий муҳитни шакллантириш жараёнини чуқур тушунишни талаб қилади ва у тарихий динамикани ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Турар жой архитектурасини яратишнинг замонавий жараёни уни илмий асослаш ва дизайн муаммоларини тегишли фанлар нуқтаи назаридан кўриб чиқиш вазифасини қўяди.

Замонавий назариётчилар архитектурани ижтимоий жараёнларини акс эттириш воситаси сифатида кўриб чиқишни ва унинг социология билан «кесишиши» масалаларига, уларнинг ўзаро таъсирига аълоҳида эътибор беришни таклиф қиладилар. Лойиҳа тадқиқотининг дастлабки босқичи замонавий жамият, унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини ўрганиши керак. Архитектура – бу бизнинг давримиз маданиятини акс эттириш воситаси бўлиб, жамиятнинг мафкуравий муносибатидаги барча ўзгаришларни кўзга кўринадиган қилиб яратади, акс эттиради ва такрорлайди.

Поделиться

Добавить комментарий

Прокрутить вверх