Олинган дастлабки маълумотлар серияси стандарт турар-жой камерасини яратиш учун асос бўлиб хизмат қилди. Хулоса қилиб айтганда, биз Вебер назарияси ва конструктив архитекторлар турар жойини лойиҳалашга бўлган ёндашув ўртасидаги алоқани аниқроқ очиб беришга ҳаракат қилишимиз мумкин.
Назарий тузилмани қуриш устида ишлаш жараёнида иккала ҳолатда ҳам иккита ёндашувни кузатиш мумкин; идиологизация ва типификация. Одамларнинг ҳатти ҳаракатлари хулқ-атворининг маъносини (совет утопиясининг мавкуравий тамойилларига йўналтирилган ҳолда) лойиҳалашда, меъморлар одамларга ҳақиқатан ҳам нима кераклигини «тушунишга» яқинлашдилар (гарчи у энг минимал тўплам бўлса ҳам).
Архитектура назариётчилари «шахслар”ни (архитектура аҳолиси) изоляциялашди. Ўша даврнинг ахлоқий, сиёсий, эстетик ва моддий қадриятларни таъкидлаб, нима истаётганини аниқ биладилар («коммунизм қуриш») «уйғун”одам модели яратилди. Бу ерда биз одамларнинг хулқ-атвори ва фаолиятининг мазмуни ва йўналишини белгилаб берган қадриятларга онгли муносабатини тушуниш ҳақида гапирамиз.
Уй-жойларнинг идеал турлари бу ҳолда ижтимоий шароитларнинг моҳиятини-шахслараро мулоқот, индивидуал ва гуруҳ онгини тавсифлайди. Улар одамларнинг маънавий, сиёсий ва моддий ҳаётида ўзгаришлар қилиш мумкин бўлган ўзига хос таянч пунктлари вазифасини бажаради.
Архитекторлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида турар жойнинг асосий кўрсатгичлари (аҳоли сони, уларнинг бандлиги, функционаллиги, биноларнинг мақсади ва бошқалар) аниқланди бунинг натижасида турар-жой меъморчилиги концепциясининг бир хиллиги аниқланди.
Барча хаётий жараёнлар идеал шароитда, «Буюк утопия”нинг ижтимоий меъёрларига риоя қилишнинг аниқ мотивацияси билан содир бўлган деб қаралди.
Архитектура маданиятнинг моддий ва маънавий таркибий қисмлари ўртасидаги алоқани шакллантиради, маълум бир даврдаги ғоялар ва қадриятлар тизимини ўрнатади. тарихий вақт миқёсида у «жамият тараққиётининг муайян босқичларини, унинг тарихини белгилайди ва шу билан бирга коллектив хотиранинг моддий шаклига айланади». (А.В.Иконников).